UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум 0 13:54Альварес — Кроуфорд жанги Netflix’да намойиш этилади, Дана Уайт эса промоутер бўлади 0 13:33Эмма Радукану Queen's Club`да муваффақиятли старт олди 0 13:12Менежер Махачевнинг қачон жангларга тайёр бўлишини айтди 0 12:51ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди 0 12:30Хотамбек Бойназаров Хамзат Чимаев билан машғулотларни давом эттиряпти (ФОТО) 0 12:09Бу даҳшат. "Ролан Гаррос" чемпиони Карлос Алькараснинг мукофот пулидан қанча солиқ тўлаши маълум 0 11:48Будапештга етиб борган дзюдочиларимиз шу куннинг ўзида машғулот ўтказишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин 0 11:06The Ultimate Fighter 33. Фурқатбек Ёқубовнинг вазнида иккинчи ярим финал иштирокчиси аниқланди 0 10:45Асламжон Ортиқовнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 10:24UFC 316 турнирида ғалаба қозонган Темировнинг рақобатчиси UFC 317'да ҳам жанг қиладиган бўлди 0 09:51He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди 0 09:30"Двалишвилини ёқтирмайман, аммо унинг буюклигини тан оламан" - Генри Сехудо 0 09:00Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати-2025 якунланди, "Феникс" жамоаси ғолиб 0

08 окт 19:38
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Тошкент Гран-Присида 20та медал қўлга киритишди

Бугун пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича умумий мукофот жамғармаси 100 000 минг АҚШ долларини ташкил этувчи Тошкент Гран-Приси якунланди.

Кетма-кет тўртинчи маротаба Тошкентда ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада 15та мамлакат полвонлари жами 14 (аёллар ва эркаклар 7тадан вазнда)та вазн тоифасида медаллар учун бахсларга киришишди.

Эътиборлиси, якунда Ўзбекистон терма жамоаси 6та олтин, 3та кумуш, 9та бронза, жами 20та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.


Учта олтин, 2та кумуш, 5та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни банд этди. Учта олтин, 2та кумуш ва 4та бронза медалига эгалик қилган Россия терма жамоаси кучли учликка якун ясади.

Тошкент Гран-Присида терма жамоамизга олтин медалларни Муҳриддин Тиловов (-60 кг), Мирзоҳид Фармонов (-73 кг), Давлат Бобонов (-81 кг), Яхё Имомов (-90 кг), Сойиб Қурбонов (-100 кг) ҳамда Гулноза Матниёзова (-70 кг) тақдим этишди.

Ғиёсжон Бобоев, Давронбек Сатторов ва Диёра Келдиёрова финалгача етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланишди. Шарофиддин Лутфуллаев, Болтабой Болтаев, Эркин Дониёров, Муҳаммадкарим Хуррамов, Мусо Собиров, Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, Гулойим Жумабоева, Санобар Султонова, Кумуш ҳамда Раҳима Йўлдошевалар бронза медалига сазовор бўлишди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 окт 22:50:41
Taylaqov Suxrob. Tashmi
Sizlar bn yurtimiz fahrlanadi buyuk o'g'lonlar!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг