UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

29 сен 06:09
Янгиликлар

Футбол

ЕЧЛ. Яхшибоев "Реал"га гол урди, "Шериф" "Сантьяго Бернабеу"да сенсацион равишда ғалаба қозонди

Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич иккинчи туридан ўрин олган "Реал Мадрид" – "Шериф" учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев ўйиннинг 25-дақиқасида бош билан Тибо Куртуа қўриқлаётган "Реал" дарвозасини ишғол қилди. 65-дақиқада Карим Бензема пеналтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, 89-дақиқада Тилль "Шериф"га тарихий ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди. 

Реал Мадрид – Шериф 1:2 

"Сантьяго Бернабеу" стадиони

Голлар: 0:1 – 25 Яхшибоев, 1:1 – 65, Бензема пенальтидан, 1:2 – 89 Тилль.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо (Родриго, 66), Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес (Кроос, 66), Каземиро (Модрич, 66), Вальверде, Камавинга, Бензема, Азар (Йович, 66), Винисиус Жуниор.

"Шериф" – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Николов, 90), Тилль, Аддо, Траоре, Кастаньеда (Жульен, 78), Яхшибоев (Бруно, 57).

Огоҳлантиришлар: Арболеда (17), Каземиро (39), Аддо (45), Дуланто (46), Йович (81), Тилль (90).

Гуруҳда Молдованинг "Шериф" клуби 6 очко билан шов-шувли тарзда якка пешқадамлик қиляпти. "Реал" 3 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, "Интер" ва "Шахтёр" жамоалари ҳисобида 1 тадан очко бор. "Шериф" 3-турда "Интер" синовидан ўтади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг