UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1

05 ноя 18:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн Дмитрий Биволнинг кейинги жанги қачон бўлишини айтди

Ярим оғир вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони, россиялик Дмитрий Бивол кейинги жангини 2024 йилнинг январь ойида ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда унинг промоутери, "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн маълум қилди.

"Бивол январь ойида рингга қайтишни ўйлаяпти. Эҳтимол, у 13 январь куни Лас-Вегасда жанг қилар. Кейин эса биз Артур Бетербиев билан жанг ташкиллаштиришни хоҳлаймиз. Биз бу жангни амалга ошириш учун ҳаракатни бошлаганмиз", - деди Хирн.

Бивол 2022 йилнинг ноябрь ойидан буён жанг ўтказганича йўқ. У охирги жангини мексикалик Хильберто Рамиресга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.

Маълумот ўрнида, 13 январь куни Канадада ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида Артур Бетербиев Каллум Смит билан жанг қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг