UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0

01 сен 08:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: Жошуа Усик билан жангда барча саволларга нуқта қўйиши керак, бизнинг кейинги мақсадимиз - Фьюри - Уайлдер!

Оғир вазн тоифасида WBА, WBО ва IBF йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа украиналик даъвогар Александр Усик устидан ғалаба қозонган тақдирда, унинг промоутери WBC чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда Деонтей Уайлдер ўртасидаги трилогия ғолибини нишонга олишига ишонтирди.

"Кейин Жошуа чемпионлик унвонига эга бўлган боксчи билан жанг қилади. Савол рақиб Уайлдер ёки Фьюри эканлигида эмас. Асосийси - мутлақ чемпион камари ва WBC чемпионлиги!

Менда даҳшатли қўрқув ва ҳадик борки, Фьюри - Уайлдер жанги 9 октябрда ўтказилмайди. Умид қиламанки, улар жанг қилишади, лекин бунга ишончим комил эмас. Бошқа томондан, Жошуа фақат Усик билан муаммоларни ҳал қилиши керак. Бу жуда оғир жанг бўлади. 

Аммо ким Уайлдер - Фьюри тўқнашувида ғалаба қозонса, бизнинг нишонимиз айнан шу боксчи бўлади. Мутлақ чемпионлик ҳар доим энг муҳим бўлган, лекин биринчи навбатда 25 cентябрь кундаги Усик билан жанг", - деди Хирн.

Маълумот учун, Жошуа - Усик жанги 25 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Фьюри - Уайлдер трилогиясига 9 октябрь куни Лас -Вегас шаҳри мезбонлик қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг