UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

14 ноя 09:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эгизак Каримов ва яна уч курашчимиз Польша турнирида шоҳсупага кўтарилишди

Ёш эркин курашчиларимиз Польшада ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли тарзда иштирок этишди, уларнинг бари шоҳсупага кўтарилган.

Республика олимпия захиралари коллежининг спорт курашлари бўлимида таҳсил олаётган ёш эркин курашчиларимиз - Амирхон ва Ҳожихон Каримов, Абдуллоҳ Машрабов, Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари Шоҳруҳ Раимов ва Озодбек Озодбеков Польшада ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этишди. 

Эътиборлиси, Санжар Машрабов шогирдларининг бари Польша, Германия, Словакия, Россия, Молдова, Украина ва Болгариядан ёш курашчилар иштирок этган мусобақада шоҳсупага кўтарилган. Эгизак Каримовлар битта вазнда қатнашиб, финалга етиб келишди. Одатга кўра финалда бир-бирларига қарши гиламга чиқишмади ва олтин, кумуш медалларни бўлишиб олишди. 

Шоҳруҳ Раимов ва Озодбек Озодбеков кумуш медални қўлга киритди, Абдуллоҳ Машрабов халқаро турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди. 

Энди ёш курашчиларимиз Грецияга йўл олишади. Олимпиаданинг тарихий ватанида, аниқроғи Крит оролида ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг