UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

21 окт 16:49
Янгиликлар

Тадбирлар

“Экобоғ”да оммавий спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ЮгуришЭкобоғ
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Экобоғ” ҳудудида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан “Спорт тарғиботини ўзимиздан бошлайлик!” шиори остида оммавий спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

“Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги 65-сонли қарори билан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш вазифаси белгилаб қўйилган.

Тадбирда вазирликнинг аппарат ходимлари, шунингдек, тизимдаги барча Республика ташкилотлари ходимлари ўз оимла аъзолари билан иштирок этишди.

Даставвал тадбир иштирокчилари тетиклаштирувчи бадантарбия машқларига жалб этилди. Сўнгра вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ўртасида кросс югуриш мусобақаси ташкил этилди. Унда эркаклар, аёллар, болалар ҳамда фахрийлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб мусобақалашди. Бу жараёнда барча фаол бўлишгани таҳсинга лойиқ.

Сўнгра тадбир иштирокчилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” спорт мусобақалари ташкил этилди. Айниқса тадбир доирасидаги арқон тортиш, тош кўтариш, куч синашиш (армрестлинг) мусобақалари барчада бирдек қизиқиш уйғотди.

Хуллас, эрталабдан бошланган оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирлари тушгача давом этди. Унда ғолиб чиққанлар табиийки ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бироқ, “Экобоғ”да ўтказилган тадбирдан ҳеч ким ютқазмади. Негаки бундай оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирлари ёшу кексани спортга ошно тутинишига, соғлом турмуш тарзини ҳаёти мазмунига айланишига хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг