UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи 0 14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0

13 май 14:48
Янгиликлар

Ўқ отиш

Эксклюзив! Бронза медалини қўлга киритган Саидхон Сайфуддинов нималар дейди?

"Ислом бирдамлик ўйинлари"да бронза медалини қўлга киритган ўқ отувчимиз Саидхон Сайфуддинов эксклюзив интервью берди.


"Ушбу мусобақа учинчи маротаба ўтказилмоқда. Тўғрисини айтсам, бундай турнирда илк маротаба финалда иштирок этдим. Ҳаяжон жуда катта бўлди. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турдим. Қўлимдан келган барча ишни қилдим ва учинчи ўринни қўлга киритдим. Насиб қилса, бундан кейинги турнирларда биринчи ўринни олиб, Ўзбекистон байроғини баландларга кўтараман.

Рақиблар? Тан оламан, улар кучли эди. Уларга қарши олдин ҳам баҳс олиб борганман. Лекин, иштироким вақтида улар ҳақида ўйламадим. Натижани ҳам ўйламадим. Натижа ва медаль ҳақида ўйласангиз, бу нарса сизга ҳалал бериб қолиши мумкин.

Охирги уринишда хатолик ўтказдим. Тўғрисини айтсам, ҳаяжон кучайиб кетди.

Насиб қилса, меҳнат қилишда давом этаман. 2020 йилда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасида иштирок этишга ҳаракат қиламан", - дейди совриндор спортчимиз.


Нодирхўжа Юлдашев
Озарбайжон, Боку

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг