UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0

21 янв 22:24
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?

Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Эктор Купер иштирок этди.

"Бундай мағлубиятдан сўнг бирор сўз айтиш қийин. Ўйинчиларим бугунги ўйин учун айтилган барча кўрсатмаларни бажаришди. Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман. Иккинчи таймда 15-20 дақиқа пассив ўйнадик. Австралия билан тенгма тенг ўйин намойиш этдик. Пенальтилар серияси бу лоторея. Бу футбол. Олдинга интилишда давом этамиз", - дейди Купер. 

- Марат Бикмаевни ўйин тугашига озгина вақт қолганда туширишдан мақсад қандай эди? 

- Элдор катта ҳажмдаги ишни бажарди ва чарчади. Уни алмаштириш зарур эди. Захирада ўтирган барча футболчилар тайёр эди. Марат терма жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири.

- Сардор Рашидовни Осиё Кубогига олиб келиш қанчалик тўғри қарор бўлди деб ўйлайсиз? 

- Менимча бу тўғри қарор эди. У терма жамоага келиш учун кўп меҳнат қилди. Таркибдаги барча йигитлар жамоа учун ҳаракат қилишди. 

- Ўйин учун раҳмат. Пенальтилар серияси лоторея буни тушунамиз. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари турибди. Жамоамиз ўйинини кучайтириш учун қайси камчиликлар устида ишлаш керак деб ҳисоблайсиз? 

Олдиндаги муҳим мусобақаларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз. Биз ҳозир оптимистик руҳдамиз. Австралия каби Осиё грандлари билан тенгма-тенг ўнай олишимизни кўрсатдик. Энди хатоларни таҳлил қилиб, ўйинимизни янада кучайтириш учун иш олиб борамиз.

- Биз кучли жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, Осиё кубогида иштирокимизни якунлашга мажбур бўлдик. Бу Осиё мусобақасида кучли терма жамоаларга қарши ўйнадик. Япония, Австралия каби. Улар билан муносиб курашдик. 

- Бугун Австралиянинг кучли томонини кучсизлантиришга ҳаракат қилдик. Футболчилар 120 дақиқа давомида майдонда ўйнашди, кейин пенальтилар серияси бўлди. Бу лоторея, футболчилар бунга руҳан тайёр бўлиши керак. Биз мусобақадаги барча ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Камчилик ва хатоларимиз устида ишлаймиз. Осиё Кубогига қисқа муддат ичида тайёргарлик кўрдик. Шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш қила олдик. Футболчилар намойиш қилган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Аммо биз ишлашда давом этамиз. Ўйинимизни янада кучайтирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг