UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

23 мар 18:24
Янгиликлар

Футбол

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугунги машғулотдан аввал интервью берди.

Элдор, ғалаба билан табриклаймиз. Гонконгдаги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз
"Осон бўлмаслигини билардик. Муҳим 3 очко эди. Улар ҳам ҳаракат қилди, майдонни ҳам алиштиришди, очко учун умуман қўлидан келганини қилиб кўрди. Учрашувдан аввал болалар билан гаплашдик. Жиддий муносабатда бўлмасак, қийин бўлиши аниқ эди. Лекин терманинг ҳар бир аъзоси ўйинга жуда яхши муносабатда бўлди. Ўйлашимча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва қатор вазиятлар яратиб, нисбатан осон ғалабани қўлга киритдик.

Терма жамоага қайтдингиз ва дарҳол гол урдингиз. Жароҳатдан кейинги ҳолатингиз ва термадаги муҳит ҳақида гапириб ўтсангиз...
Жамоадаги ички муҳит — ажойиб. Жамоанинг асосий қисми уч йилдан бери биргамиз. Қийин пайтлар бўлди, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Ажойиб жамоа йиғилган. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қандай муаммо йўқ.


Бироз аввал Катанец Словенияга учиб кетгани ҳақида хабар чиқди. Футболчилар мураббий учун ҳам ҳаракат қиладими?
Албатта, қийинчиликлар бўлиб туради. Бу вазиятда мураббийнинг соғлиғи биринчи ўринда деб ҳисоблаймиз. Ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Мураббийнинг йўқлигини билдирмасликка қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Италиядан тўғри Хитойга йўл олдингизми ёки Ўзбекистонга орқали учдингизми? Кейин қисқа вақт ичида яна Ўзбекистонга қайтиш... Йўл чарчатиб қўймайдими?
Италиядан тўғридан-тўғри рейс орқали Хитойга учдим. Йўл қийинчилиги бўлади, албатта. Аммо бу ишимизнинг бир қисми. Терма жамоа учун ҳаракат қиламиз. Шароитлар яратилган, ҳаммаси жойида. Тикланиб олиш учун озроқ вақтимиз бор. Бу борада қийинчиликлар муаммо эмас.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг