UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0

26 май 11:37
Янгиликлар

Футбол

Элдор Шомуродов: "Ювентус" таклифи? Ўсишга эришиш ниятим бор"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча "Тибет" оромгоҳидаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.

Пойтахимизда давом эттирилган машғулотлардан сўнг терма жамоа йиғинига келиб қўшилган Элдор Шомуродов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"Узоқ йўлдан келганим учун бугун енгил машқлар билан чекландим. Ҳаммада кайфият яхши. Бўлажак ўйинларга тайёргарлик давом этяпти",- дейди Элдор Шомуродов.

- Италияда мавсум якунланди. Фикримизча, бу мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингиз. Илк маротаба кучли бешлик чемпионатларидан бирида тўп тепдингиз. Мослашиб кета оламанми деган ҳадик бўлгани табиий...

- Дебют мавсумим учун ёмон натижа қайд этмадим, деб ўйлайман. Футболчи ўзидан қониқиш ҳосил қилса ўсишдан тўхтаб қолади. Олдинга интилишда ва ҳаракат қилишда давом этамиз.

- "Женоа"га келганингизда қанча гол уришни ўйлаган эдингиз?

- Бошида жамоага келишимдан олдин 10та гол ураман, деб ўйлагандим. Озгина етмай қолди.

- Охирги турда гол уришингиздан олдин собиқ жамоангиз "Ростов" 500 минг долларга эга бўлиши ҳақида маълумотлар бор эди...

- Буни икки клуб ўзаро келишган. Лекин бонуслар борлигидан хабаримиз бор эди. 

- Жамоада қолишингиз ёки кетишингиз ҳақида клуб раҳбарлари билан гаплашдингизми?

- Ҳали гаплашмадим. Профессионаликка амал қиламиз. Амалда шартномам борлиги учун "Женоа"га қайтаман. Чамаси июль ойларида бориб қўшиламан. 

- "Ювентус"дан таклифлар борлиги ҳақиқатга яқинми?

- Билмадим. Лекин матбуот орқали ўқидим. Таклиф бўлса? Ўйлаб кўрардим. Ўсишга эришиш ниятим бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг