UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0

03 мар 17:49
Янгиликлар

Енгил атлетика, Тадбирлар

Елена Исинбаева: “Осиё ўйинлари мезбонлиги учун курашда Ўзбекистонга омад тилайман”

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида “Нафосат-2019” аёллар спартакиадаси меҳмони ҳисобланмиш Елена Исинбаева билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида жаҳон спорти афсонаси ўзининг таассуротлари ва дил изҳорлари билан ўртоқлашди.


“Қўрқмасдан айта оламанки, мамлакатингиз раҳбарияти спортни ривожлантириш учун истиқболли ғоялар билан ишламоқда. Юртингизда уч ҳафтадан сўнг халқаро марафон бўлиб ўтади. Бу жуда катта воқелик. Унда кўплаб давлатлардан иштирокчилар ва мутасаддилар ташриф буюриб, мусобақа борасида ўз фикрларини билдиришади.  Ўйлайманки, бу Ўзбекистонда спорт ва енгил атлетиканинг ривожи учун яхши импульс бўлади. Энг асосийси, 2030 йили бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун курашда сизларга омад тилаб қоламан. Аминманки, шундай ривожланишда ниятингизга ета оласиз», – дейди Исинбаева.


Елена Исинбаева ташрифи давомида 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Марказий Осиё халқаро мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган ёш атлетларни тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этди.


Қолаверса, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддилари билан енгил атлетиканинг ривожи борасида ўтказилган суҳбатда ҳам иштирок этиб, ўзининг қимматли маслаҳатларини аямади. Йиғилиш якунида фахрий меҳмонга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг