UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0

04 мар 11:46
Янгиликлар

Енгил атлетика, Тадбирлар

Елена Исинбаева: “Ўзбекистонда кўпроқ вақт ўтказишни истайман”

Хабарингиз бор, шу кунларда жаҳон спорти юлдузи, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Елена Исинбаева Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Елена Исинбаева иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Ўзбекистон ҳақида
Мен илк маротаба Ўзбекистондаман. Ушбу ҳамкорлик учун, илиқ кутиб олишгани ва албатта меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдираман. Барчага раҳмат. Бу ерда кўпроқ вақт ўтказишни истайман. Мамалакатингизга спортга юқори эътибор қаратилмоқда. Осиё ўйинларини қабул қилиш йўлида ҳам сизга омад тилайман.

Фарзандларингизни ҳам спортга берасизми?
Катта қизим ярим йилдан буён спорт гимнастикаси билан шуғулланмоқда. Улар катта бўлгани сари танловни ўзлари амалга оширишлари мумкин бўлади. Ўғлим эса хоккейчи бўлиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтаришини истардим. Турмуш ўртоғим иккимиз шуни ният қилганмиз.

Катта спортга қайтиш истаги
Бу истак жуда катта. Спортдаги ғалабадан кейинги ҳисларни тасвирлаб беришим қийин. Мен бугунги кунда ХОҚ таркибида фаолият олиб боряпман. Кузатув кенгашида. Спортда барча ғалабалар тоза, ҳалол бўлишини истайман. Спорт бугунги кунда нафақат хобби, балки касбга айланиб улгурган. Мен шундоқ ҳам спортни ичидаман.



Мураббий сифатида ўзини синаб кўриш
Бу борада албатта хоҳиш бор. Бироқ, бу иш машаққатни талаб қилади. Мен ҳозирча бунга тайёр эмасман. Мураббийлар ўз шогирдларининг муваффақияти учун ўзларини қурбон қилишлари лозим бўлади. Бу ишга алоҳида ёндошув талаб қилинади. Умуман, спортчи бўлиш қурбонлик талаб қилади. Мен спорт орқали кўп нарсага эришдим.

Қатъий тартибсиз натижа бўладими? Ёш спортчиларга тавсиялар
Қатъий тартиб орқали албатта муваффақият бўлади. Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, рекордлардан сўнг сен суперюлдузсан. Мен бахтлиман. Бу кеча бўлганди. Бугун эса янги кун. Хеч қачон бўшашмаслик лозим. Машғулотларда давом этиш керак. Тўғри, дўстлар билан ўйин-кулги, клублар, туғилган кунлар йўқ бўлади. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, кечаги натижа тарихга айланиб бўлди. Ёш спортчиларга маслаҳатим шуки, қандай маррага эришишдан қатъий назар тўхтаб қолмаслик керак.
Ота-онам фарзандлари спортчи бўлишини истагандилар. Аммо, у бир кун келиб Олимпия ўйинлари ғолибига айланишини тасаввур ҳам қилмагандилар.

Старт олдидан ўзини қандай тайёрлайди?
Йўқ, бу сирни айтмайман. Энди болаларим бор (кулади). Ҳар ким ўзини турлича тайёрлайди. Кимдир чуқур нафас олади, кимдир қайсидир сўзларни эслайди.

Сиёсатчи бўлиш истаги борми?
Йўқ. Мен ўзим тушунадиган соҳам – спортнинг ичида бўламан.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 мар 12:26:16
Dilshot Solihov
Murotjoni jang mudati aniq bo'ldi Shahram hamda Daniyel Roman bilan bir kechada jang qiladi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг