UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0

25 фев 17:10
Янгиликлар

Енгил атлетика, Тадбирлар

Елена Исинбаева Ўзбекистонга келади

МОҚдан навбатдаги йирик лойиҳа: Жаҳон спорти афсонаси Елена Исинбаева Ўзбекистонда "Нафосат-2019" аёллар спартакиадаси меҳмони бўлади.

Ўзбек спорти тарихида илк маротаба халқаро аёллар кунига бағишланган катта спорт байрами - "Нафосат-2019" аёллар спартакиадаси бўлиб ўтади. Мусобақа Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида, аёллар орасида спорт ва жисмоний тарбияни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилади.

Айни пайтда Республикамиз бўйлаб мусобақанинг саралаш баҳслари давом этмоқда. Беллашувлар спортнинг гандбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси ва велоспорт турлари бўйича ўтказилади. Режага кўра, 1-2 март кунлари пойтахтимизда финал баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишади. “Нафосат-2019” спартакиадасининг тақдирлаш ва тантанали ёпилиш маросими эса 3 март куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Тантанали ёпилиш маросими юқори савияда ташкил қилиниши кутилмоқда. Тадбирга енгил атлетиканинг лангарчўп билан сакраш йўналишида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони (2004, 2008), уч карра жаҳон чемпиони, ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатининг тўрт карра ғолибаси, Европа чемпиони, 28 маротаба жаҳон рекордини ўрнатган афсонавий Елена Исинбаева ташриф буюради. Шу куни мухлислар ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастурига ҳам гувоҳ бўлишлари мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг