UZ

Сўнгги янгиликлар

17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0

03 мар 20:50
Янгиликлар

Тадбирлар

Елена Исинбаева ташриф буюрган "Нафосат-2019" тадбири қандай ўтди? ФОТО

Теглар :  Нафосат-2019
Баҳор фасилининг кириб келиши юртимизда ҳамиша ўзгача хурсандчиликда нишоналади.

Танамизни баҳор ўзи билан олиб келадиган куч ва энергияга тўлдирамиз, табиат билан “уйғонамиз”.

Миллий олимпия қўмитаси бу йил баҳор кириб келишига ўзгача ёндошди. Халқаро хотин-қизлар байрами аёлларимиз учун асосий шодиёнадир. Шу мақсадда юртимиз бўйлаб тарихда илк бор “Нафосат-2019” аёллар спартакиадаси ўтказилди. Мазкур йирик дастур ўзида волейбол, баскетбол, гандбол, стол тенниси, велоспорт ва бадминтон каби спорт турларини қамраб олди. 1-2 март кунлари пойтахтимизда мусобақанинг финал босқичи ўтказилган бўлса, бугун “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан ташкилотчилар ва меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда кўплаб соҳалар қатори аёллар спортини ривожлантиришга улкан эътибор қаратилаётганига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди:

1-ўрин: Тошкент шаҳри (6 та олтин ва 1 та кумуш медаль);
2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси (2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медали);
3-ўрин: Қашқадарё вилояти (1 та олтин).

Барча совриндорларни жаҳон спортининг афсонаси ҳисобланмиш Елена Исинбаева тақдирлади. Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби ўзига берилган сўз навбатида Ўзбекистонда спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳатларни тўлқинланиб таъкидлади ва бу қилинаётган саъйи-ҳаракатлар келажакда, албатта, ўз самарасини беришини айтиб ўтди.

Саҳналаштирувчи режиссёр томонидан ишлаб чиқилган бадиий дастур кўпчиликда катта таассурот қолдирди ва меҳмонлар тадбирдан бир олам қувонч билан қайтишди. Миллий Олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам спорт тарғиботи йўлида ана шундай тадбирларни фаол ўтказишда давом этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг