06 июл 07:05
Янгиликлар
Теннис
Елена Веснина илк маротаба Уимблдон ярим финалига чиқди
Россиялик теннисчи Елена Веснина Лондонда бўлиб ўтаётган "Улкан тож" туркумидаги Уимблдон турнирида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
У чорак финалда Доминика Цибулковани 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, фаолияти давомида илк маротаба "Улкан тож" ўйинлари ярим финалига чиқди.
Веснина энди финалга чиқиш учун дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Серена Уильямсга қарши ўйнайди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар