UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0

06 мар 11:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элнур Абдураимовнинг мағлубияти сабаби очиқланди + ФОТО

Хабар берганимиздек, бугун тонгда профессионал боксчимиз Элнур Абдураимов фаолиятидаги 11-жангини ўтказди.

Чарм қўлқоп устамиз Мексикада ташкил этилган проф бокс оқшомида мезбонлар вакили, фаолиятида ҳали мағлубият ва муросани билмай келаётган Анхель Даниэль Гарсия Молинага қарши рингга кўтарилди. Ўн раундга мўлжалланган жанг 7-раундда тўхтатилди. 

Афсуски, шу раундга келиб боксчимизнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликни маълум қилишди. Бунга Абдураимовнинг иккинчи раундда қўлидан олган жароҳати сабаб бўлган.  

"Ҳаммаси Аллоҳдан! Иккинчи раундда дўстим қўлидан жароҳат олди ва бунинг натижасида 8-раундда жангни тўхтатдик. Дўстим, биз сен билан, ҳали кучли бўлиб қайтасан", - дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Исроил Мадримов. 

Бу Элнур учун профессионал боксдаги дастлабки мағлубият бўлди. Бунгача у 10 та жангнинг барчасида ғалаба қозонганди (9 та нокаут). Мексикалик Молина эса 15-жангида 15-ғалабасини қўлга киритди ва IBF North American камари эгасига айланди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг