UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0

23 сен 18:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элшод Расулов: "Балкан" турнири Осиё чемпионати олдидан яхши тажриба бўлди"

Теглар :  Элшод Расулов
Куни кеча Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида "Балкан" халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. 

Ушбу мусобақадан сўнг биз Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расуловнинг фикрлари билан қизиқдик. 


Мусобақанинг аҳамияти

Ортда қолган мусобақа орқали ноябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионати олдидан қизларимизнинг жисмоний ҳолатини, имкониятларини кўриб олиши билан аҳамиятли бўлди. Кучли рақибларга қарши жангларни боксчиларимиз учун яхши тажриба бўлди дея оламан. 


Олдиндаги режалар

Энди 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Айни пайтда ушбу мусобақага жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Юқорида таъкидлаганимдек, "Балкан" халқаро турнири қитъа биринчилигига тайёргарликнинг муҳим босқичларидан бири бўлди. Осиё чемпионатига қадар яна йиғинларда қатнашамиз. 


Мусобақадаги ҳакамлик

Ҳакамлар мусобақа давомида ҳаққоний ҳакамлик қилишди. Финал учрашувида -48 ва -52 кг вазнли боксчи қизларимиз иштирокидаги жангларда 1:2 ҳисобида рақибларга ғалаба беришганини ҳисобга олмаганда, ҳакамлик яхши даражада ўтди дея оламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг