UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0

03 мар 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элшод Расулов жаҳон чемпионатига тайёргарлик, таркиб ва Ҳиндистонга жўнаб кетиш ҳақида гапирди

Теглар :  Элшод Расулов
Яхши биласиз, 15-26 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Шу кунларда ЖЧда иштирок этадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббий Элшод Расулов бошчилигида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати мазкур йиғинга тайёргарлик юзасидан мураббийнинг фикрлари билан қизиқди. 


- Айни пайтда Тошкентда ўтказилаётган йиғин, шунингдек олдинда турган ЖЧга тайёргарлик ҳақида гапириб бера оласизми? 

- Ҳозирги кунда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичларидан бирини олиб бормоқдамиз. Асосан техник-тактик ҳолатга эътибор қаратяпмиз. Рақибларимизни биламиз ва шундан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик ўтказяпмиз. 


- Якуний таркибни ўзингиз учун аниқлаб олган бўлсангиз керак. Бу ҳақида қачон билиб олишимиз мумкин бўлади? 

- Ҳа, жаҳон чемпионатида қатнашадиган якуний таркибни аниқлаб олдик. Аёллар терма жамоаси мураббийлар штаби ўтказилган мусобақалар ва ўқув-йиғин машғулотларидан келиб чиққан ҳолда, Нью-Делида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибни аниқлаб олдик. Бу бўйича яқин кунларда таркибни эълон қиламиз. 


- Терма жамоамиз қачон Нью-Делига жўнаб кетади? 

- 7 март куни жаҳон чемпионати ўтказиладиган Нью-Дели шаҳрига йўл оламиз. У ерда ЖЧга тайёргарликнинг энг охирги босқичи ўтказилади.


- Ҳиндистондаги ЖЧда терма жамоа олдига қўйилган минимум вазифа қандай?

- Бугунги кунга келиб қизларимиз яхши спорт формасида. Кўплаб халқаро мусобақаларда қатнашдик, тажриба орттирдик. Мен шогирдларимга ишонаман ва рингга албатта яхши натижа учун чиқамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг