UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0

09 май 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элшод Расулов: Олимпиаданинг қолдирилиши бир томондан фойдали ҳам бўлди (Интервью)

Карантин вақтида Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати бир неча катта интервьюларни мухлисларимиз ҳукмига ҳавола қилиб келмоқда.

Бугунги меҳмонимиз ўзбек бокси тарихидаги энг совриндор боксчилардан бири, бугунги кунда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси катта мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Элшод Расулов бўлади.


-Элшод ака, карантин вақтида нималар билан бандсиз?

-Карантин сабабли режаларимиз ўзгариб кетди. Ҳозирда карантиндан кейин бўладиган ўқув-йиғин машғулотларимиз, қайси мусобақаларда қатнашишимиз лозимлиги, шунингдек шогирдлар билан нималар қилишимиз лозимлиги бўйича ишлаяпман. Бундан ташқари мураббийлик маҳоратимни ошириш, ўз устимда ишлашни ҳам ёддан чиқарганим йўқ. Вақтдан фойдаланиб, келажакда ташкил этиладиган йиғинларни, халқаро мусобақаларни ўрганиб чиқмоқдаман. 


-Ўзбекистонда яқин-яқиндан аёллар боксига ҳам алоҳида эътибор қаратила бошланди. Ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

-Яхши биласиз, бир ой олдин Амманда якунига етган лицензион мусобақада Токио Олимпиадаси учун биринчи лицензиямизни қўлга киритдик. Ҳали Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказиладиган лицензион мусобақада ҳам Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Шундан сўнг Токиода медаллар учун курашамиз. Фурсатдан фойдаланиб, яратиб берилаётган шароитлар учун муҳтарам юртбошимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ҳам йиғинлар ўтказишимиз, халқаро мусобақаларда иштирок этишимиз учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.



-Айни пайтда Ўзбекистон аёллар терма жамоасида катта мураббий сифатида фаолият олиб бормоқдасиз. Коронавирус сабаб режаларга ўзгартириш киритилганлигини таъкидладингиз. Энди режалар қандай?

-Режаларга албатта ўзгартириш киритилди. Айни пайтда Франциядаги мусобақага тайёргарлик кўраётган бўлишимиз лозим эди. Лекин коронавирус сабаб мамлакатимизда ҳам карантин эълон қилинди. Барча йиғинлар тўхтатилган. Бир томондан бу бизнинг боксчи қизларимиз учун фойдали деб ўйлайман. Чунки Олимпиада бир йил муддатга қолдирилди. Биз бу вақт ичида янада яхшироқ ишлаб, рақибларни ўрганиб чиқишимиз мумкин бўлади. Умуман олганда улар ўз устиларида ишлашлари учун яна вақт пайдо бўлди. Ўйлайманки, бу бизнинг фойдамизга ишлайди. Париждаги мусобақа ҳали қачон ўтказилиши аниқ эмас. Лекин, шунга қарамай биз режалар тузиб чиқяпмиз. Ўйлайманки, карантиндан сўнг ушбу режалар асосида ишни давом эттирамиз.

-Сиз ўзбек бокси тарихидаги энг совриндор спортчилардан бирисиз. Суҳбат давомида боксчилик фаолиятингиз ҳақида ҳам эсласак... Сиз учун энг ёдда қолган жанг қайси?

-Фаолиятим давомида кўплаб мусобақаларда иштирок этганман. Шунингдек, ёдда қоладиган жанглар ҳам кўп бўлган. 2006 йили Қатар пойтахти Доҳада ўтказилган Осиё ўйинлари финалида қозоғистонлик кучли боксчи, Олимпиада чемпиони Бахтияр Артаевга қарши жанг қилгандим. Ўша баҳсда 34:24 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари ғолиби бўлганман. Ушбу баҳсни фаолиятимдаги энг ёдда қоларли жанг сифатида қайд этсам бўлади. 

-Сиз учун энг қадрли соврин қайси?

-Мен учун барча совринларим қадрли. Алоҳида айтиш керак бўлса ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганим, ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлганим, икки марта Осиё ўйинларида ғалаба қозонганим.

-Фаолиятингиздаги энг қийин жангни қачон ва кимга қарши ўтказгансиз?

-2009 йили Миланда ўтказилган жаҳон чемпионатида финалгача етиб боргандим. Ўшанда ҳал қилувчи жангда россиялик Артур Бетербиевга қарши қийин баҳс ўтказиб, очколар ҳисобида мағлуб бўлгандим. Лекин ўша баҳс жуда қийин бўлганди. Чунки мусобақа давомида финалгача 5 та жанг ўтказгандим.

Машҳур Артур Бетербиевга қарши ЖЧ финалидаги жанг


-Элшод Расулов ёш боксчиларга қандай маслаҳат беради?

-Ёш укаларимизга маслаҳатим шуки, улар кўпроқ меҳнат қилсинлар. Мураббийларга қулоқ солиш лозим, уларнинг барча кўрсатмаларини тўғри бажариш керак. Тартибга ҳам риоя қилиш шарт. Чунки тартиб бор жойда натижа бўлади. Айтмоқчиманки, ўз вақтида ухлаб, ўз вақтида уйғониш, машғулотларга ўз вақтида бориш, ўз вақтида овқатланиш керак. Ёш боксчиларга айнан ушбу қоидаларга риоя қилишларини маслаҳат бериб қолардим. 


-Карантинда шогирдларингизга, спортчиларга ва мухлисларга маслахатингиз.

-Карантин вақтида биринчи навбатда барчага уйда қолишни маслаҳат бераман. Шунингдек бундай вақтларда кўпроқ ўқинг, ўрганинг, спорт билан шуғулланинг. Айни пайтда бунга фурсат бор. Уйда ўқиб, машғулотлар олиб борса бу ҳар томонлама - соғлиқ учун ҳам, келажак учун ҳам фойда бўлади. Насиб қилса бу кунлар ҳам яқин орада тугайди ва биз спортчи-мураббийлар юртимиз байроғини яна кўкларга кўтарамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг