UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

21 окт 08:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элшод Расулов Осиё чемпионатига тайёргарлик, якуний таркиб ва асосий рақиб ҳақидаги саволларга жавоб берди

Теглар :  Элшод Расулов
Иордания давлати мезбонлигида ўтказиладиган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда.

Ушбу мусобақага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакиллари ҳам қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Биз тайёргарлик жараёни юзасидан аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расуловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

-Осиё чемпионатига тайёргарлик қандай ўтмоқда? 

Иорданияда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик яхши давом этмоқда. Айни пайтда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боряпмиз. Ўқув-машғулот йиғини пойтахтимизда, Ўзбекистон бокс федерациясида ўтказилмоқда. 


-Иорданияга борадиган якуний таркибни аниқлаб олдингизми? 

-Айни пайтда бизда 20 нафар боксчи назоратимизда. Осиё чемпионати учун эса 10 нафар боксчини танлаб оламиз. Демак, ҳозирча якуний таркиб аниқ эмас. Қитъа биринчилигида 10 та вазн тоифасида иштирок этамиз. -81 кг ҳамда +81 кг вазн тоифасидаги қизларимиз баъзи сабабларга кўра мусобақада қатнашишмайди. -48, -50, -52, -54, -57, -60, -63, -66, -70, -75 кг вазн тоифаларида боксчи қизларимиз Осиё чемпионатида медаллар учун курашишади. 


-Таркиб нима асосида шакллантирилади?

-Асосий таркибда 20 нафар қизимиз бор. Улар ўз вазнларида Ўзбекистонда 1 ва 2-рақам ҳисобланишади. Тайёргарликдан қайси спортчиларимиз муваффақиятли ўтса, ким рухан ва жисмонан тайёр бўлса мураббийлар штаби билан биргаликда айнан ўшаларни танлаб оламиз. 


- Асосий рақиб сифатида қайси мамлакат боксчилари кутилмоқда? Хитой хам танаффусдан сўнг Осиё чемпионатида қатнашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

- Яхши биласиз, Осиёда аёллар боксчи яхшигина ривожланган ва кучлилар кўп. Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Япония, Корея, Таиланд, Хитой Тайпейи каби мамлакат қизлари биз учун асосий рақиб ҳисобланишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг