UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0

07 мар 13:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Элшод Расуловни табриклаймиз!

Бугун собиқ боксчи, бугунги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Элшод Расуловнинг туғилган куни.

Элшод Расулов 1986 йил Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Кўп йиллар бокс терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган қаҳрамонимиз аввалига қиличбозлик спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланган. Бироқ, бокс уни ўзига оҳанграбодек тортган. 2004 йилда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2006 йил ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, икки карра Осиё ўйинлари олтин медал соҳиби, уч карра жаҳон чемпионати совриндори каби ютуқларга эришган, боксчилик фаолиятида уч марта олимпия ўйинларида иштирок этган. 2012 йил Лондон олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлган Расулов "Меҳнат шуҳрати" ордени, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони билан тақдирланган.

Бугунги кунда аёллар бокс терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган фахримиз 34 ёшни қарши олмоқда. Фурсатдан фойдаланиб  сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан Элшод Расуловни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Унга метиндек мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ҳамроҳ бўлсин деймиз. Ўзи эришмаган олимпиада шоҳсупаси шогирдларига насиб қилишига тилакдошмиз!

Сарвиноз Рахмонқулова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг