UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

03 май 14:53
Янгиликлар

Теннис

Энди Маррей Мадриддаги «Мастерс» стартида Доминик Тимни мағлуб этди

«Катта Дубулға» турнирларининг уч карра чемпиони, британиялик теннисчи Энди Маррей Мадридда (Испания) ўтказилаётган «Мастерс» турнирининг иккинчи босқичига чиқди.

Маррей турнирдаги илк учрашувида US Open – 2020 чемпиони, австриялик Доминик Тимни 6/3, 6/4 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. 

Учрашув 1 соату 43 дақиқа давом этди. Ўйин давомида Маррей 9 та эйс ва2 та брейкни амалга ошириб, 2 бор қўш хатога йўл қўйди. Тим эса 3 та эйс, 2 та қўш хато ва 1 та  брейк қайд этди. Спортчиларнинг ўзаро учрашувларида Маррей олдинга чиқиб олди - 3:2.

Кейинги босқичда 34 ёшли Маррей канадалик Денис Шаповаловга қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 6 млн 575 минг 560 еврони ташкил этади.Турнирнинг амалдаги чемпиони германиялик Александр Зверев ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг