UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

31 янв 19:21
Янгиликлар

Бошқалар

Энди "Муҳими натижа эмас - иштирок" шиори остида мусобақаларга борилмайди

Бугун, 31 январь куни Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон спорт федерациялари бош котибларининг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов ва биринчи вице-президент Ойбек Қосимовлар олиб бордилар. Унда бош котиб федерация вакилларининг Осиё ўйинлари учун режалари билан танишди.

Аввалги йилларда ўтказилган Осиё ўйинларида қайд этилган натижалар таҳлил қилинди. Август ойида Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни, мусобақага бориш талаблари бошқача бўлиши, аввалги натижалар яхшиланиши лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. 

Йиғилиш давомида Олимпия спорт турлари федерациялари вакилларининг хар бири билан ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. МОҚ Бош котиби федерациялар таклифини кутишини, селекцияларни кучайтириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, ўқув-машғулот йиғинларига алоҳида эътибор берилишини таъкидлаб ўтди. Олимпия қўмитаси федерацияларга хар қандай ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканлигини маълум қилинди. 

"Биз аввалги йилларда ўтказилган Осиё ўйинларида қайд этилган натижаларни кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Индонезиядаги ўйинларга 6 ой вақт қолди. Шу муносабат билан биз янги режалар тузяпмиз. Шуни маълум қилишни истардимки, бизга сон эмас, сифат керак. "Муҳими натижа эмас - иштирок" шиори остида ўйинларда қатнашмаймиз. Аксинча, натижаларни янада яхшилаш устида иш олиб борамиз ва бутун Осиёга ўзбек спортининг бугунги салоҳиятини намойиш этамиз", - деди Жасур Матчонов йиғилиш вақтида.

Маълумот учун, XVIII Осиё ўйинлари 18 август - 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Плембанг шаҳарларида ўтказилади. Ушбу ўйинларда Ўзбекистон  делегацияси катта таркиб билан иштирок этиши кутиляпти.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
31 янв 23:12:19
Husniddin Mirzaliyev
Tennis murabbiylarimiz ku
   
01 фев 15:52:45
Aziz
Jamol Maxamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
jakartaga bylbog'li kurashchilarimiz ham boradimi iltamos adminlar jovop byrilar
Осиё ўйинларида ўзбек кураши, эркин ва юнон рум кураши бўлади
   
31 янв 21:55:33
Mirzaev Abdusalom
U-23 ЖАМОАГА ОЗГИНА КУЧАЙТИРИЛСА, ОСИЁ УЙИНЛАРИ ГОЛИБИ БУЛАМИЗ- Р.ХАЙДАРОВ ОТАБЕК ШУКУРОВ, ЭЛДОР ШОМУРОДОВ, ИСЛОМ КЕНЖАБОЕВНИ КУШИБ ОЛСА ВА АЛБАТТА ЯНГИ ЁШЛАРИМИЗ 8 ОЙДА УЗИНИ КУРСАТАДИ.
   
31 янв 20:43:38
Jamol Maxamatov
jakartaga bylbog'li kurashchilarimiz ham boradimi iltamos adminlar jovop byrilar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг