UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0

02 окт 17:01
Янгиликлар

Футбол

Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар (ТОП-5)

Хабарингиз бор, “Ростов” форварди Элдор Шомуродов “Женоа” аъзосига айланди.

Генуяликлар 25 ёшли футболчи учун бонуслар билан бирга 9 млн евро тўлайдиган бўлди. Шу тариқа, Шомуродов Ўзбекистон тарихида трансфер қилинган энг қиммат футболчига айланиб олди. Transfermarkt манбасига кўра, донликлар Элдорни 2017 йил “Бунёдкор”дан 300 минг еврога харид қилишганди ва бугунга келиб унинг трансферидан яхшигина маблағ ишлаб олишди. Албатта, унинг нархи кўтарилишига жамоада кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳам сабаб бўлди.

Бунгача эса трансфер сотуви бўйича пешқадамлик Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедовга тегишли бўлган. 2017 йилнинг январида “Краснодар” Аҳмедовни 7 млн евро эвазига “Шанхай СИПГ”га қўйиб юборганди. Маълумот ўрнида, Одил 2011 йил "Пахтакор"дан юлдузларни йиғаётган "Анжи"га 1,7 млн, 2014 йил эса "Анжи"дан "Краснодар"га 4 млн евро евазига сотилган. Шу боис, унинг энг юқори трансфер суммаси рейтингга киритилди.

Кучли учликдан Сардор Рашидов ўрин эгаллади. У 2015 йил “Бунёдкор”дан Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоасига 2 млн еврога трансфер бўлган. Сардор ҳозирда фаолиятини "Қатар СК"да давом эттирмоқда.

Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар

1. Элдор Шомуродов (25 ёш, ҳужумчи) – “Ростов” (Россия) = “Женоа” (Италия)

Трансфер суммаси: 9 млн евро

2020 йил амалга ошди

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 6,5 млн евро



2. Одил Аҳмедов (32 ёш, ярим ҳимоячи)– “Краснодар” (Россия) = “Шанхай СИПГ” (Хитой)

Трансфер суммаси: 7 млн евро

2017 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 2,5 млн евро

Шунингдек, "Пахтакор"дан "Анжи"га (2011 йил, 1,7 млн евро), "Анжи"дан "Краснодар"га (2014, 4 млн)



3. Сардор Рашидов (29 ёш, вингер) – “Бунёдкор” = “Ал Жайиш" (Қатар)

Трансфер суммаси: 2 млн евро

2015 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 900 минг евро



4. Сервер Жепаров (37 ёш, ярим ҳимоячи)  – “Сеул” (Ж.Корея) = “Ал Шабаб” (С.Арабистони)

Трансфер суммаси: 1,6 млн евро

2011 йил амалга ошган

Фаолиятини якунлаган



5. Игор Сергеев (27 ёш, ҳужумчи)  “Пахтакор” = “Ал Дафра” (БАА)

Трансфер суммаси: 1,5 млн евро

2018 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 1,5 млн евро



5. Остон Ўрунов (19 ёш, ҳужумкор ярим ҳимоячи) – “Уфа” (Россия) = “Спартак” (Россия)

Трансфер суммаси: 1,5 млн евро

2020 йил амалга ошди

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 1,5 млн евро

ЕЧЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар

Европа Лигасида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар


Элдор Акмурзаев тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг