UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

20 дек 18:18
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика бўйича “Баркамол авлод-2021” финал босқичи ғолиблари маълум бўлди

Теглар :  Енгил атлетика
“Баркамол авлод-2021” спорт мусобақаларининг енгил атлетика бўйича республика финал босқичига Жиззах шаҳри мезбонлик қилди.

Академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида бўлиб ўтаётган спорт фестивалнинг иккинчи финал мусобақасида жами 200 нафарга яқин иштирокчи беллашди.

Мусобақада спортчи ўсмирлар ва қизлар енгил атлетиканинг 60 метрга югуриш, 200 метрга югуриш, 400 метрга югуриш, 800 метрга югуриш, 1500 метрга югуриш, 3000 метрга югуриш, 4х200 метрга ва 4х400 метрга эстафета югуриш, тўсиқлар оша югуриш, узунликка сакраш, баландликка сакраш ҳамда уч ҳатлаб сакраш каби йўналишларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти вакиллари 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин билан Фарғоналик ёшлар тақдирланган бўлса, 3-ўрин Наманган вилояти спортчи ёшларига насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда кураш бўйича “Баркамол авлод-2021” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи Бухоро шаҳрида давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг