UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0

19 май 06:15
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика федерациясининг ошхонасида аянчли ҳолат + ФОТО

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган федерация ва ассоциациялар базаларига уюштираётган ташрифи давом этади.

Шу кунларда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида бўлди.

МОҚ раҳбари кутилмаганда ўз йўналишини стадион томон эмас, базадаги ошхона тарафга ўзгартириб юборди. Таассуфки, у ердаги муҳит ҳар қандай инсоннинг меъдасига тегар эди. Тартибсизлик ошхонадаги энг арзимас деталь бўлиб, ичкарида бир-биридан хунук ҳолатларни учратиш мумкин. 

Газ плитасининг устидаги ҳаво ҳайдаш тизимига ёпишиб кетган ёғ доғларидан ошхонанинг неча йиллик “тарих”га эга эканига гувоҳ бўласиз. Музлатгичда сақланаётган гўшт ва истеъмолга яроқсиз помидорларнинг туриши бошқа маҳсулотларнинг ҳам сифатига салбий таъсир ўтказиши табиий. Бунинг натижасида Олимпия ўйинларидек нуфузли мусобақага тайёрланаётган атлетларимизда ошқозон-ичак касалликлари пайдо бўлиши ҳеч гап эмас.

Ошхонада енгил атлетика бўйича асосий терма жамоамиздан ташқари мазкур спорт тури бўйича республика Олий спорт маҳорати мактаби ходимлари ва мураббийлари ҳам тамадди қилишади. 

Аянчли ҳолатдан кейин МОҚ раиси зудлик билан федерация мутасаддиларига вазиятни қисқа фурсат ичида яхшилаш, базага Санитар-эпидемиологик марказдан махсус гуруҳни чақириб, ҳолат юзасидан чуқур таҳлилий ўрганишларни ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди.

Шундан сўнг вазият юзасидан МОҚ анжуманлар залида тезкор йиғилиш ўтказилди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, Абдушукур Садиков бошчилигида РСТИАМ мутасаддилари иштирок этишди. 

МОҚ раҳбарияти федерациялардаги бундай ҳолатдан узил-кесил қониқмаслиги айтиб, вазиятга кескин танқидий муносабат билдирди. Базалардаги санитар-эпидемиологик ҳолатни назоратга олиш, қисқа фурсат ичида барча камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг