UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

31 янв 11:19
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетикачиларимиз Эрондаги Осиё чемпионатида иштирок этадилар

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига жўнаб кетдилар.

Ушбу Осиё чемпионатида 26та медаллар жамланмаси ўйналади. Шуларнинг 13таси эркаклар ўртасидаги баҳсларга тўғри келса,  яна шунчаси аёллар ўртасидаги мусобақаларда ўйналади. 

Маълумот учун, енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемионати жаҳон чемпионатлари каби икки йилда бир маротаба ўтказилади. Мусобақа илк маротаба 2004 йилда ташкил қилинган. Эрондаги турнир ҳисоб бўйича саккизинчиси ҳисобланади. 

Бу йил 1-3 февраль кунлари бўладиган мусобақада баҳслар Теҳрондаги "Афтаб Энгелаб" спорт мажмуасида ташкил қилинади. 

Аёллар ўртасидаги баҳслар куннинг биринчи қисмида ўтказилади. Тушдан кейин эса эркаклар ўртасидаги мусобақаларга старт берилади. 

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қиладилар:

Сергей Дементьев (ядро улоқтириш)

Григорий Камуля (ядро улоқтириш)

Дмитрий Мельситов (баландликка сакраш)

Жавоҳир Нориев (узунликка сакраш, уч хатлаб сакраш)

Надия Дусанова (баландликка сакраш)

Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)

Роксана Худоярова (узунликка сакраш, уч хатлаб сакраш)

Елена Смольянова (ядро улоқтириш)

Нигина Шарипова (60 метрга югуриш)

Александра Юркевская (бешкураш)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг