02 сен 19:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Енгилмас чемпионнинг қонида тақиқланган модда аниқланди
Биринчи енгил вазн тоифасида WBC камари соҳиби Оскар Вальдесдан олинган тест таҳлиллар ижобий чиққан.
Вальдеснинг қонидан метамфетаминга ўхшаш марказий асаб тизимини огоҳлантирувчи фентермин топилган. Бу юрак уриш тезлигини, энергияни, чидамлиликни тезлаштиради, нафас олишни енгиллаштиради, шунингдек машғулотларда бор кучингизни беришга имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, Оскар навбатдаги жангини 10 сентябрь куни Робсон Консейсаога қарши ўтказиши лозим эди.
Маълумот учун, Оскар фаолияти давомида 29 та жангда иштирок этиб, барчасида ғалаба қозонган.
Ҳавола :
Фикрлар