29 окт 10:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Энтони Жошуа чемпионлик камарларини ҳимоя қилди
Уэльс пойтахти Кадрифф шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBA Super, IBF ҳамда IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа даъвогар боксчи Карлос Такамга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди.
Тўртинчи раундда Жошуа камерунлик рақибини нокдаун
ҳолатига тушириб қўйди. Ўнинчи раундда британиялик боксчининг кетма-кет аниқ
зарбаларидан сўнг рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Карлос Такам ўз
эътирозини билдиришига қарамай, ҳакам техник нокаут қайд этди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар