UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

02 мар 18:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин кураш. Бекзод Абдураҳмонов Болгариядаги мусобақада олтин медаль учун гиламга чиқади

Шу кунларда Болгариянинг Русе шаҳрида спорт курашлари бўйича “Дан Колов” номли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам юқори пробали медаллар учун курашмоқда.

Айни пайтга келиб, мусобақанинг эркин кураш йўналиши бўйича 3 та вазнда финалчилар аниқланди. Қувонарлиси, уларнинг бирида ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам чемпионлик учун гиламга чиқади. 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланмиш Абдураҳмоновнинг ҳал қилувчи баҳсдаги америкалик Жордан Барроуз бўлади.

Курашчилар шу пайтгача 2 бор тўқнаш келишган. Дастлабки қарама-қаршилик Рио Олимпидасига тўғри келиб, унда юртдошимиз 11:1 ҳисобида устун келганди. Орадан бир йил ўтиб Лас-Вегасдаги жаҳон чемпионатида Барроуз 6:5 ҳисобида ғалаба қозонган. Таъкидлаш жоиз, Барроуз ҳисобида Лондон Олимпиадаси ва жаҳон чемпионатларининг 4 та олтин медали мавжуд.

Шунингдек, -57 килограмм вазн тоифасида курашаётган Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун баҳсда ўз омадини синаб кўради. Қизларимиздан Бахтигул Болтаниёзова (-68 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритган бўлиб, унинг рақибаси АҚШ вакиласи Тамира Менса бўлади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг