UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0

07 фев 09:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз Анқарага йўл олишди

Теглар :  Эркин кураш
Бугун тонг саҳарда эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш мақсадида Туркиянинг Анқара шаҳрига жўнаб кетди.

Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев, Арсен Аҳмедов мураббийлигидаги курашчиларимиз икки ҳафта давомида Туркия пойтахтида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишади. Таркибдан Рио Олимпиадаси совриндорлари - Ихтиёр Наврўзов, Магомед Ибрагимов, жаҳон чемпионати совриндори Бекзод Абдурҳамонов сингари таниқли эркин курашчиларимиз бор.

Ушбу йиғин март ойида Украинанинг Киев шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

ДЕЛЕГАЦИЯМИЗ ТАРКИБИ:

 Мураббийлар


Олимжон Ҳикматов
Абдурауф Бозорбоев
Латиф Халимов
Арсен Аҳмедов

Курашчилар


-57 кг: Маҳмуд Шавкатов, Ғуломжон Абдуллаев

-61 кг: Умиджон Жалолов

-65 кг: Ильяс Бекбулатов

-74 кг: Ихтиёр Наврўзов, Бекзод Абдураҳмонов, Мирзо Ҳайитов

-86 кг: Жавраил Шапиев

-97 кг: Магомед Ибрагимов

125 кг: Махсуд Вейсалов

Шифокор - Улуғбек Тўрабоев



Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг