UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

25 фев 11:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз Киев турнирига йўл олишди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтганди.

Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев, Латиф Халимов, Арсен Аҳмедов мураббийлигидаги курашчиларимиз Анқарада икки ҳафта давомида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишди. Ушбу йиғин Украинанинг Киев шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. 

Кеча кечқурун терма жамоамиз делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Киев шаҳрига жўнаб кетди. Эркин курашчиларимиз эртага Украина пойтахтида старт оладиган халқаро хотира турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Бугун ўз тарихида йигирма тўртинчи маротаба ташкил этилаётган ва йигирмадан зиёд давлат курашчилари қатнашадиган халқаро хотира турнирига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, -57 кг вазн тоифасида тўрт нафар курашчимиз гиламга чиқади. Бу ҳақида аввал ҳам бир неча бор таъкидлаганмиз, айнан -57 кг вазн тоифасида ички рақобат жуда ҳам кучли. Тўрт нафар курашчимиз ҳам Олимпиада саралаш мусобақасига ҳақли. Киев гиламлари айни пайтда ким кучлироқ эканини кўрсатади.  

Терма жамоамиз таркиби:

-57 кг: Маҳмуд Шавкатов, Ғуломжон Абдуллаев, Нодиржон Сафаров, Умиджон Жалолов

-65 кг: Ильяс Бекбулатов

-74 кг: Ихтиёр Наврўзов, Мирзо Ҳайитов

-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

-97 кг: Магомед Ибрагимов

125 кг: Мақсуд Вейсалов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг