UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

09 мар 10:10
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз Кисловодск йиғинини якунлашди

Кеча эркин кураш бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси Россиянинг Кисловодск шаҳрида ўтказилган ўқув-машғулот йиғинини якунлади ва тунда юртимизга қайтиб келди.

Уч ҳафта давом этган ушбу хориж йиғинида курашчиларимиздан ташқари Озарбайжон ва Туркия терма жамоалари ҳам иштирок этди. Қўшма хориж йиғинининг сўнгги уч кунида бу уч мамлакат спортчилари сафига Россия терма жамоасининг асосий таркиби ҳам қўшилди. 

Кисловодск йиғини Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасига ҳали манзили ва муддати  номаълум бўлган Токио-2020 Олимпиадасининг Осиё лицензион турнири учун тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берди. 

Эслатиб ўтамиз, аслида Осиё лицензион турнири Хитойда ўтказилиши лозим эди. Чин юртидан тарқалган коронавирус сабаб бу мусобақа бекор қилинди. Кейин ушбу лицензион турнир мезбонлиги Бишкек шаҳрига топширилди. Аммо, Қирғизистон ҳукумати коронавирус хавфи сабаб мамлакатдаги барча оммавий тадбирлар, хусусан спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турниридан ҳам воз кечди. Тез кунда мусобақанинг янги манзили ва муддатига ойдинлик киритилади. 

Кисловодск йиғинида қатнашган таркиб:

-57 кг: Маҳмуджон Шавкатов

-57 кг: Умиджон Жалолов

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-65 кг: Сирожиддин Ҳасанов

-70 кг: Рамазон Ибодов

-86 кг: Рашид Қурбонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

-86 кг: Рустам Шодиев 

-92 кг: Азиз Солиев

125 кг: Амиржон Нутфуллаев

125 кг: Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедов

Мураббийлар - Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев, Латиф Халимов

Шифокор - Улуғбек Тўрабоев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг