UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0

15 мар 11:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз Минскдаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда

Теглар :  Эркин кураш
Белорусь пойтахти Минск шаҳрида ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича уч карра Олимпия ўйинлари чемпиони, кўп карра жаҳон чемпиони ҳисобланган афсонавий Александр Медведь соврини учун нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада 12 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар. Арманистон, Грузия, Россия, Қозоғистон каби давлат спортчилари қаторида ўзбекистонлик эркин курашчилар ҳам иштирокларини давом эттиришмоқда. Кеча баҳсларда қатнашган ёш полвонларимизнинг уч нафари совриндорлар қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлди.

Шахбоз Комилов (-45кг) ҳамда Умиджон Жалолов (-48кг)лар барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгалладилар. Жамшид Маъруфов (-55кг) эса бронза медали соҳибига айланди.

Бугун -65кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этаётган спортчимиз Нодир Раҳимов мусобақа бош соврини учун гиламга чиқади. Кеча у тўртта жанг ўтказиб, финал йўлланмасини нақд қилиб қўйганди.

Маълумот учун, ушбу турнир май ойида Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Пойтахтимизда ўтказиладиган қитъа биринчилигида Аргентинада ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг