UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0

20 апр 12:01
Янгиликлар

Футбол

Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетишди

Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Осиё чемпионатида иштирок этиш мақсадида Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрига жўнаб кетди.

Олимжон Ҳикматов мураббийлигидаги курашчиларимиз Туркиянинг Истанбул шаҳри орқали мусобақа манзилига етиб боради. Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов айни пайтда АҚШда машғулотларни давом эттирмоқда. Олимпиададан кейин Абдураҳмонов вазнини бир йўла 86 килограммга кўтариб, аввалига Ўзбекистон чемпиони, кейин эса Туркиядаги рейтинг турнирида бронза медалини қўлга киритган эди. 

Мураббийлар Бекзоднинг Осиё ўйинларига қадар янги вазнга мослашиб олиши учун қитъа чемпионатига борадиган таркибга киритишмади. Икки йиллик танаффусдан сўнг катта спортга қайтган Ҳасанбой Раҳимов аввалги ҳолатини тиклаб олиши лозим. Айнан шу сабаб билан энг оғир вазнли курашчимиз ҳам Мўғулистонга бормади. 

Терма жамоамиз таркиби:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-61 кг: Жаҳонгирмирзо Туробов

-66 кг: Аббос Раҳмонов

-70 кг: Бегижон Қўлдошев

-74 кг: Ихтиёр Наврўзов

-79 кг: Жасурбек Усмоноҳунов

-86 кг: Бобур Исломов

-92 кг: Ажинияз Сапарниязов

-97 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов

-125 кг: Сардорбек Холматов

Мураббийлар - Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг