UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

18 апр 23:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи бўлишди

Теглар :  Эркин кураш
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг охирги икки куни эркин кураш мусобақаси ўтказилди. Унда иштирок этган Олимжон Ҳикматов ва Абдурауф Бозорбоев мураббийлигидаги эркин курашчиларимиз якунда 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида Эрон, Ҳиндистон ва Қозоғистон терма жамоаларидан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади. 

Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг асосан иккинчи таркиби иштирок этди. Жамоамизга Осиё чемпионатидаги ягона олтин медални 61 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Жаҳонгирмирзо Туробов тақдим этди. У финал учрашувида қозоғистонлик Адлан Аскаровни 14-9 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Сирожиддин Ҳасанов (70 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Ихтиёр Наврўзов (74 кг) ва Нодиржон Сафаров (57 кг) Осиё чемпионатининг бронза медалига эга чиқишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг