UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

27 ноя 07:48
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимизнинг Токио Олимпиадасига тайёргарлиги муҳокама қилинди ФОТОГАЛЕРЕЯ

МОҚ раҳбарияти Ангрен шаҳридаги “Янгиобод” базасида спорт курашлари бўйича терма жамоамиз вакиллари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Тоғ ҳудудида ўтаётган йиғинда юнон-рум ва аёллар кураши бўйича жамоамиз шуғулланаётган бўлса, эркин курашчиларимиз пойтахтимиздаги “Динамо” спорти мажмуасида машғулот олиб боришмоқда. 

Кеча Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов бошчилигидаги мутасаддилар эркин курашчиларимиз билан кўришиш мақсадида мажмуага ташриф буюришди. Учрашувда шунингдек, МОҚ раиси ўринбосари в.б. Шерзод Ташматов ҳам иштирок этди.

Сир эмаски, эркин кураш бўйича миллий терма жамоамиз вакиллари жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида ўзларининг сермаҳсул ва юқори натижалари билан ажралиб туришган. Бироқ ушбу йўналишда ҳозирча Токио-2020 учун йўлланма қўлга кирита олмадик. Олдимизда эса дастлаб Осиё, сўнг жаҳон миқёсида ўтадиган лицензион мусобақа турибди.

Учрашув давомида курашчиларимизни мазкур мусобақаларга пухта тайёрлаб, тўлиқ таркибда лицензиялар олиш билан бирга Олимпиадада ҳам медалларни қўлга киритиш каби масалалар кун тартибининг асосий мавзуси бўлди.

Учрашувда мутасаддилар лицензион мусобақага тайёрланаётган ҳар бир вазн тоифасидаги спортчи билан бирма-бир суҳбатлашди, ижтимоий ҳолатини ўрганишди. МОҚ раиси полвонлар билан гаплашар экан, ҳукуматимиз томонидан Олимпиадага тайёргарлик йўлида барча шароитлар яратиб берилиши, улар қўллаб-қувватланишини таъкидлаб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув якунида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари ва мураббийлар штаби билан олдинда турган режалар ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, терма жамоа жамоа шифокори Елена Абаева курашчиларимизнинг тиббий-фармакологик таъминоти ва уларнинг саломатлиги борасида ахборот берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг