UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0

13 сен 10:35
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Эрон чемпиони қатл этилди, унинг акаларига 54 ва 27 йиллик қамоқ жазоси берилди

Теглар :  ЭронАфкари
Юнон-рим кураши бўйича Эрон чемпиони Навид Афкари мамлакат ҳукумати томонидан қатл этилди.

Унга 2018 йилда Эрон иқтисодий сиёсатига қарши оммавий намойишни ташкил этиш ҳамда ҳукумат ҳарбийсини ўлдириш айбловлари қўйилган. Афкари акалари билан бирга ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этганди. Шундан сўнг ҳукумат уларни ҳисбга олди ва жиддий айблов эълон қилди: мавжуд режимни ағдариш учун махсус гуруҳ тузиш, хавфсизлик агентини ўлдириш.

Узоқ давом этган суд жараёнидан сўнг 27 ёшли Афкарига ўлим жазоси белгиланди. Унинг акалари – Воҳид ҳамда Хабиб мос равишда 54 ва 27 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Афкари бир неча бор Бутунжаҳон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва ташкилотларга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп, Бутунжаҳон кураш дунёси президенти Ненад Лалович, UFC президенти Дэна Уайт каби обрўли инсонларнинг Эрон ҳукуматига юборган сўрови ҳам Афкарини ўлимдан сақлаб қололмади. 

Рейтинг: -7   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг