UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0

02 мар 09:49
Янгиликлар

Дзюдо

Эртага бошланадиган Тошкент “Катта Дубулға” турнири бўйича қизиқарли маълумотлар

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) тақвимидан жой олган ушбу нуфузли мусобақа 3-5 март кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилади.

Бу тоифадаги турнир юртимизда иккинчи (биринчиси 2021 йил 5-7 март) бор ташкил этилмоқда. Унгача Тошкент Гран-При туркумидаги турнирларга мезбонлик қилиб келган. “Катта Дубулға” мусобақасининг мукофот жамғармаси 154 000 евродан иборат бўлиб, унинг иштирокчилари медаллардан ташқари Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлидаги қимматли рейтинг баллари учун ҳам татамига чиқади. 

Турнирда сайёрамизнинг 5 қитъаси 51 давлатидан жами 372 (196 эркак, 176 аёл) нафар дзюдочи 14 та вазн (7 та эркаклар, 7 та аёллар) тоифасида ўзаро беллашади. Таққослаш учун, 2021 йилги Тошкент “Катта Дубулға” турнирида 5 қитъанинг 71 давлатидан жами 497 (296 эркак, 201 аёл) нафар дзюдочи иштирок этган эди. 

Мусобақада 1-ўрин учун 1 000 очко, 2-ўрин учун 700 очко, 3-ўрин учун 500 очко тақдим этилади. Нуфузи бўйича Жаҳон чемпионати ҳамда “Мастерс”дан кейин туради.  

Тошкент “Катта Дубулға” турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 56 нафар (28 эркак. 28 аёл) дзюдочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Яъни, мезбонга бериладиган имконият (ҳар бир вазнда 4 нафардан дзюдочи қатнашиш)дан тўлиқ фойдаланяпмиз.  

Ўзбекистон терма жамоаси 2021 йилнинг 5-7 март кунлари ўтказилган Тошкент “Катта Дубулға” турнирида 2 та кумуш (Шарофиддин Болтабоев, Давлат Бобонов), 4 та бронза (Кемран Нуриллаев, Сардор Нуриллаев, Музаффарбек Тўрабоев, Гулноза Матниязова) медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 6-ўринни банд этганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг