UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0

06 апр 12:23
Янгиликлар

Теннис

Эртага Ҳиндистон - Ўзбекистон баҳси, Истомин жароҳат сабаб ёрдам бера олмайди

Эртага Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Осиё-Океания минтақасидан ўрин олган учрашув бошланади.

Унда Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Бугун баҳсларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бешта ўйиндан иборат учрашувлар 7-9 апрель кунлари ўтказилади. 

Афсуски, терма жамоамизда катта йўқотиш бор. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин жароҳат сабаб ҳиндистонлик теннисчиларга қарши учрашувда бизга ёрдам бера олмайди.


Айни пайтда Истомин Тошкентда бўлиб турибди. Унинг товон қисмидан олган жароҳати бироз жиддийроқ бўлиб чиқди. Терма жамоа бош мураббийи Петр Лебед сўнгги кунларгача Истоминнинг ўйнай олишига умид қилганди. Аммо, шифокорлар  Дениснинг ўйнашига рухсат беришмади.

Албатта, бу ерда теннисчининг соғлиғи биринчи ўринда туради. Бангалор кортларида уч нафар теннисчимиз Санжар Файзиев, Темур Исмоилов ва Жўрабек Каримов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
06 апр 16:56:16
Husniddin Mirzaliyev
Xa biz xoxlamasakda asta sekin avlodlar almashinuvi vaqti kelmoqda. Yoshlarimizga bu uchrashuv katta tajriba maktabini o'taydi!
   
06 апр 13:42:25
Shahzod_sms
Afsus Istominga jarohatidan qutulishini tilagan holda, yoshlarimizga omad tilaymiz. Sanjar albatta yetakchilikni öz qöliga olishi kerak..
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг