UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

07 авг 18:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Эртага иккита финал. 8 август Баҳодир Жалолов боксдаги аламларимизни бироз униттирадиган кун бўлиши шарт

Эртага боксда сўнгги 2 та вазн тоифасида чемпион номига аниқлик киритилади.

8 август Токио Олимпиадасининг охирги куни. Бокс бўйича сўнгги чемпионлар аниқланади. Аввалига -63 кг вазнда АҚШ вакили Кейшон Девис сўнгги иккита Жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби кубалик Энди Крус Гомесга қарши рингга чиқади.

Бу жуфтлик Екатеринбургдаги дунё биринчилиги финалида фантастик жанг кўрсатган ва якунда ҳакамлар Гомеснинг ғалабасини эълон қилишган. Кубалик бизнинг иқтидорли боксчимиз Иқболжон Холдаровни ҳам икки бор мағлуб этган: Бутунжаҳон Бокс Cериясида ҳамда Гамбургдаги Жаҳон чемпионати финалида.

Девис ва Гомес жангги Токио Олимпиадасининг энг шиддатли тўқнашуви бўлмаслигига ҳеч қандай сабаб йўқ. Бу жанг Тошкент вақти билан 10:15 да бошланади.

Шундан сўнг бизнинг ягона умидимиз - +91 кг вазндаги Баҳодир Жалолов АҚШ вакили Ричард Торресга қарши жанг қилади. Бу рақиблар ҳам бегона эмаслар. Екатеринбургда ҳамюртимиз Ричардни чуқур нокаут ҳолатига туширган эди. Бироқ Токиодаги Торрес умуман бошқа формада. Ярим финалда қозоғистонлик Камшибек Конкабаевни қандай аҳволга тушириб қўйганини гувоҳи бўлдик. Бу баҳс ҳақиқий титанлар тўқнашуви бўлишига шубҳа йўқ. Бу жанг Тошкент вақти билан 11:15 да бошланади.

Эртанги кун - бутун Ўзбекистон кутаётган кундир. Эртага биз учун, бокс мухлислари учун терма жамоамизнинг Токио-2020 даги ягона олтин медалини қўлга киритиб, аламларни бироз унитадиган кундир... Бошқасига Жалоловнинг ўзи рози бўлмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
07 авг 19:19:07
Bekh0098
Ertaga bahodurga omad! Parij olimpiadasiga terma jamoamizni boshqa tajribali, nominal tarkib tanlay oladigan murabbiylar olib borishiga umid qilamiz. Nafaqat erkaklar ayollar terma jamoamizga ham yaxshi murabbiy kerak.
   
07 авг 21:00:38
CHELSEA2211
Haqiqatan Torres ancha ösibdi...
   
07 авг 18:57:33
Kosimov_090
Omad Inshallah oltin bizniki
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг