UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36Двалишвили Волкановски билан иккинчи камар учун жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:15UFC Оқ уй майсаси учун 700 000 доллар тўлайди 0 12:54Леннокс Льюис Усикка мағлубиятсиз кетишни маслаҳат берди 0 12:33Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 12:12Осиё рекордини янгилаган Наврўза Ахматова Жаҳон чемпионати совриндори! 0 11:51Рамазон Темиров: "Аллоҳдан қўрқинг!" 0 11:30Аманда Анисимова Пекин WTA 1000 1/2 финалида 0 11:09Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди 0 10:48Индонезиялик гимнастикачи Россиядаги машғулот чоғида йиқилиб вафот этди 0 10:28Ҳасанбой Дўсматов мексикалик тажрибали боксчига қарши жанг қилади (ПОСТЕР) 0 10:07Тўққиз нафар боксчи қизларимиз III "МДҲ ўйинлари" медалларини нақд қилишди 0 09:46Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди 0 09:25Достон Бозоров: "LFA, PFL каби Лигалардан таклифлар бор, ҳозир UFC билан музокара кетяпти" 0 09:04"Шунинг учун имконият берилди". Анкалаев нима учун Перейра билан реваншга рози бўлганини айтди 0 08:43Нурмагомедовда жиддий имтиҳон, Мирафзалда эса мағлубиятни ёпиш имкони. Бугун PFL Dubai турнири ўтказилади 0

04 окт 10:26
Янгиликлар

Бошқалар

Эртага Миллий олимпия қўмитасида семинар бўлиб ўтади

Эртага Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида “Болалар церабрал параличини реабилитация қилиш маркази”нинг ташкил этилишига бағишланган семинар бўлиб ўтади.

Эндиликда бу ерда малакали мутахассислар мана шундай касалликка чалинган кўплаб ўғил-қизларни бепул, ўзгача усул билан даволаш ва уларда ҳаётга бўлган қизиқишни орттиришни мақсад қилишган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида жойлашган мазкур спорт тиббиёти маркази 5 бўлимдан иборат бўлиб, 585 турдаги энг замонавий тиббий махсус асбоб-ускуналар жиҳозланган.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай тиббий-биологик марказлар дунёнинг саноқли давлатларидагина мавжуд. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида нафақат ўзбекистонлик, балки хориждан таклиф этилган етакчи шифокорлар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Марказда спортчилар ва спорт жамоаларига, шунингдек, республика аҳолисига, хорижий фуқароларга диагностика ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига риоя қилиш шарти билан амбулатор тиббий ёрдамнинг барча турларини, шу жумладан диагностик ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш бўйича хизмат кўрсатилади.

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида бошқа спорт тиббиёти марказларидан фарқли равишда, бу ерда спортчиларга барча текширишлар, жумладан, нурли ташхис, компьютер томографияси, магнит резонанс томографияси (МРТ) текширувларидан ўтиш, зарур дори-дармон ва замонавий боғлов материалларини харид қилиш имкониятлари яратилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг