UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

10 янв 08:47
Янгиликлар

Дзюдо

Эртага Қатар "Мастерс" турнири бошланади. Бугун қуръа!

Ниҳоят, эртага Доҳа шаҳридаги Lusail Multipurpose Hall аренасида йилнинг дастлабки IJF мусобақаси - Қатар "Мастерс" турнири бошланади.

Қатар пойтахти уч кун давомида мавсумнинг илк турнирига мезбонлик қилади. Қатар "Мастерс" турнири нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатидан сўнг эътироф этилиши боис, мусобақага бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. Ҳар бир вазн тоифасида дунёнинг кучли 32 нафар дзюдочиси мусобақа медаллари ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Қатар "Мастерс" турнири ғолиби олтин медаль, пул мукофоти билан бирга қимматли 1800 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритади. Таққослаш учун, Жаҳон чемпионатида чемпионга 2000 рейтинг очко берилади. "Мастерс"да кумуш медаль соҳиби 1260, бронза медали эгалари 900 рейтинг очкосини ўз ҳисобларига қўшиб қўйишади. Кучли бешликдан жой олган дзюдочилар 648, 7-ўринни банд этганлар эса 468 очкога эга бўлишади.

Бугун мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қатардаги ҳозирги коронавирус билан боғлиқ мавжуд қоидаларга кўра аренага умумий сиғимдан 30 фоизгача миқдорда мухлисларнинг киришига рухсат берилади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг