UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

20 дек 12:46
Янгиликлар

Велоспорт

Эртага Тошкентда Халқаро велосипедчилар иттифоқи иштирокида расмий тадбир ўтказилади

Теглар :  Велоспорт
21 декабрь куни Тошкентдаги "Туркистон" давлат резиденциясида Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи(UCI) ва Осиё велосипед спорти Конфедерацияси(АСС) ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раҳбарларининг расмий учрашуви бўлиб ўтади.

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Мавзу: Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи(UCI) ва Осиё велосипед спорти Конфедерацияси(АСС) ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раҳбарларининг расмий учрашуви.
Ўтказилиш вақти: 2017 йил 21 декабрь кунлари соат  09:00дан 11:00гача, соат 18:00 дан 19:00гача.

Ўтказилиш жойлари: 21 декабрь куни “Туркистон”давлат резиденцияси

Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, уларнинг иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.

Спорт – саломатлик гарови. Юртимизда болалар ва ўсмирлар спорти ривожига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Турли-туман спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий тарзда спортга жалб этишга эришилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва  XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида” ги ПҚ 2821 сон Қарорининг чора тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи(UCI) ва Осиё велосипед спорти Конфедерацияси(АСС) ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раҳбарларининг расмий учрашуви бўлиб ўтади.
Халқаро учрашув доирасида: Республика спорт жамоатчилиги, жамоат арбоблари билан учрашув, диққатга сазовор, тарихий маданий обидаларга ташриф ўрин олган.
Халқаро учрашув ўтказилишидан асосий мақсад:
- Республикамизда велосипед спортини янада ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш, болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг ушбу турини мунтазам ташкил этиш орқали спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишларини ташкил этиш;
- ёшларни, айниқса қизларни жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига, чиниқишига, умумий иш қобилиятини ўсишига ёрдам бериш;
- спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшларни аниқлаб, улар ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда радио ва телевидения орқали тарғибот этиш орқали бошқа болаларнинг ҳам спорт билан фаол иштирокига эришиш;
- спортнинг мазкур турини янада ривожлантириш ва халқаро майдондаги ўрнини қарор топтириш;
- 2018 йилда Тошкент велотрекида Осиё кубогини, 2019 йилда эса шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш;
- велоспортнинг Олимпия тури ҳисобланган  “BMX” ва “Маутенбайк” йўналишларини Ўзбекистонда ривожлантириш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудида мазкур турлар учун спорт иншооти комплексини (велодром) қуришга (халқаро ташкилотларнинг молиявий маблағлари ҳисобига) эришиш;
- давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Чорвоқ” эркин туристик зонасини яратиш тўғрисидаги қарорига асосланган ҳолда мазкур ҳудудда халқаро мавқега эга бўлган “Tour de Charwak Lake” кўп кунлик велопойгани ўтказилишини таъминлаш мақсадида велопойгани UCI тақвим режасига киритиш;
- UCI ва ААС халқаро ташкилотларидан янгидан ташкил этилган «Tashkent City» Континентал велосипед командасининг халқаро турнир ва Гран-приларда қатнашишида норматив-ҳуқуқий (тааълуқли рухсатномалар, мусобақаларга расмий таклифномалар ва х.к.), моддий-техникавий (велосипедлар, спорт ускуналари ва анжомлари в.б.) кўмак ҳамда амалий ёрдам олишга эришиш;
- Ўзбекистонда хотин-қизлар велосипед спорти турини янада ривожлантириш, уни халқаро ареналарга олиб чиқиш, Республикамизда хотин-қизлар иштирокида нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилиш каби вазифаларни амалга оширишдир.


Мусобақа ташкилий қўмитаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган барчага олдиндан ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Ташкилий қўмита
тел.: (+99891) 780-77-80; факс: 237-47-44; [email protected]

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг