UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0

22 май 07:21
Янгиликлар

Футбол

Эшитдик-да: Ўзбекистон ПФЛ бош директори ишдан кетди

Карантин даврида Ўзбекистон футболида ҳеч ким кутмаган истеъфо руй берди.

Эшитишимизга қараганда, ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов бугун кечки йиғилишда эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Ҳозирча мазкур хабар ҳеч бир тараф томонидан тасдиқлангани йўқ. Гарчи расман тасдиқланмаган бўлсада, катта эҳтимол ПФЛ мазкур ҳолат бўйича эрта ёки индин маълум қилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Даврон Шоқурбонов ўтган йили ёзда ПФЛ раҳбари этиб тайинланганди.

Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон чемпионати 16 март кунидан расман тўхтатиб қўйилганди ва ҳозирга қадар жамоаларга расман машғулот ўтказиш учун ЎФА ёки ПФЛ рухсат бергани йўқ. Карантин даврида ташкилот Суперлига қачон тикланиши борасида бирор режа ёки таклифларини расман оммага тақдим этмай келаётганди. 

Гарчи ташкилот Суперлигани карантин даврида тиклаш бўйича ишлаб чиқаётган режаларини тақдим этмаган бўлсада, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мамлакатимизда футбол учрашувларини қайта тиклаш юзасидан қўшма йиғилиш ўтказгани ҳақида Диёр Имомхўжаев маълумот берганди.

Ҳозирча барча клублар қатори ва футбол иҳлосмандлари ҳам ПФЛ қачон Суперлигани қайта тиклашини кутишмоқда. Бу орада эса ташкилотда истеъфо кузатилаётгани ва Шоқурбоновнинг нега ишдан кетаётгани борасида маълумотлар йўқ.

Тез орада ПФЛ мазкур ҳолатга расман муносабат билдирилиши ёки хабарни тасдиқлашини кутамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг