UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0

09 дек 23:06
Янгиликлар

Дзюдо

Эътиборимиз марказида дзюдо бўйича йил якунлари

Йил якунланиб борар экан, барча соҳаларда бўлгани каби спортда ҳам амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинади, янги мавсум учун режаларнинг эса муҳокамаси бўлади.

Хусусан, бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг йил якунлари ҳамда янги мавсум режаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий матбуот маркази, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда “UzReport” телеканали билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Матбуот анжуманида МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, шунингдек, дзюдо терма жамоаси бош мураббийи Илиас Илиадис, терма жамоа аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлишди.

Анжуманни кириш сўзи билан бошлаган О.Касимов гарчи 2020 йилнинг катта қисми карантин пандемияси билан ўтиб кетган бўлса-да, мавсум дзюдочилар учун муваффақиятли бошланганини таъкидлади.

“2020 йил январь ойи ўзбек дзюдоси учун унутилмас воқеликлар билан ёдда қолди. 15 январь куни Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визернинг Тошкентга ташрифи давомида юртимизда дзюдо спортини янада ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш борасида қатор лойиҳалар имзоланди. Улар орасида 2021 йилга мўлжалланган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини Тошкентга берилишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Эпидемиологик вазият туфайли ушбу жаҳон чемпионати 2022 йилга қолдирилди. Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Халқ таълим вазирликлари, Халқаро ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерациялари ўртасида мамлакатимиздаги 20 та умумтаълим мактабида “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича 4 йиллик меморандумга имзо чекилди”, – деди О.Касимов.

Шундан сўнг федерация раиси А.Камилов терма жамоамизнинг халқаро мусобақалардаги иштирокига тўхталди.

“2020 йил мавсуми Исроил пойтахти Тель-Авив шаҳрида ўтказилган Гран-при мусобақаси билан бошланди. 8-9 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтди. Муросасиз кечган турнирда Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) кумуш ва Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди. Февраль ойининг ўзида йилнинг иккинчи «Катта Дубулға» турнири Дюссельдорф шаҳрида ўтказилди. Қувонарлиси, Давлат Бобонов (-90 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлишди. Бу билан ҳамюртларимизнинг “Катта Дубулға” турнирларидаги сўнгги 10 йилликдаги энг яхши натижаси қайд этилди. Мазкур мусобақадан кейин спортчиларимизнинг Олимпиада рейтингидаги ўрни сезиларли даражада яхшиланди”, – деди А.Камилов.

Шундан сўнг матбуот анжуманининг савол-жавоб қисмига ўтилди.

– Терма жамоаларда психологларнинг ўрни катта. Бу борада психологлар фаолиятига тўхталиб ўтсангиз.

А.Камилов: – Тўғри таъкидладингиз, спортда психологик жиҳатга эътибор қаратиш алоҳида аҳамиятга эга. Шу ўринда ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан терма жамоаларимизда шу соҳа вакиллари учун алоҳида штат ажратилган ва улар иш олиб боришмоқда. Тўғри, спорт соҳасида малакали психологлар кўп эмас. Шундай бўлса ҳам жамоаларда ишлаётган мутахассисларимиз бир-бирлари билан тажриба алмашиб туришибди.

– Ўзбекистонда Осиё ўйинлари ҳамда Олимпиаданинг ўтказилиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

– Хабарингиз бор, мамлакатимиз 2025 йил ёшлар ўртасида ўтказиладиган Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Бу каби комплекс мусобақа Ўзбекистонда илк бор ташкил этилади. Ўйлайманки, навбати билан сиз айтган мусобақалар мезбонлигига ҳам гал келади. Халқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича тажрибага эгамиз. Муҳими, ҳукуматимиз бу ғояларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, анжуман давомида спортчи, мураббийлар ва федерация раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар, Токио-2020, Париж-2024 Олимпия ўйинлари, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг