UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

30 мар 18:05
Янгиликлар

Футбол

"Этихад" стадиони сиғими 61 000 ўринга етказилади

Теглар :  Манчестер Сити
"Манчестер Сити" стадионида ўйингоҳ сиғимини орттириш ишлари олиб борилади.

"Шаҳарликлар" футбол учрашувларини ўтказадиган майдонни рақобатчилариники билан тенглаштириш мақсадида 300 млн фунт сарфлайди.

Режага биноан стадионнинг Шимолий Стэнди иккинчи қаватига яна 7700 ўриндиқ жойлаштирилади. Ишлар жорий йилнинг ноябрь ойида бошланиб, 2025/26 йилги мавсум учун тайёр ҳолга келтирилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, клуб эгалари инфратузилмани янада яхшилаш учун харажатларнинг умумий миқдорини 1 миллиард фунтга етказишни ўйламоқда. Қайта қуриш жараёнида кампусни янада модернизация қилиш учун янги меҳмонхона, ёпиқ фан-парк, мегадўкон ва музей барпо қилинади. Шу билан бир қаторда, машғулот майдончалари ва жамоат марказлари қурилади.

Агар қурилиш режаси тасдиқланса, стадиондаги янгиланишлар 2025/26 йилги мавсумгача, бошқа бинолар эса бир йилдан кейин фойдаланишга топширилади. Ушбу лойиҳа 2600 янги иш ўрнини яратиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг