UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0

31 авг 18:50
Янгиликлар

Таэквондо

Европа яқин вақт ичида таэквондочилар учун Олимпиада саралашини ташкил эта олмайди

Теглар :  Таэквондо
Европа Бутунжаҳон таэквондо (WТE) федерацияси яқин вақт ичида Токио-2020 Олимпиадаси учун қитъанинг саралаш турнирини ташкил этишнинг иложи йўқлигини эълон қилди.

Тадбир коронавирус пандемияси сабаб икки марта қолдирилди ва ҳозирча янги сана ва жой тасдиқланмаган.

Аввалига Италиянинг Милан шаҳри 17-19 апрель кунлари мезбон сифатида майдонга тушиши керак эди, аммо кейинроқ саралаш Россия пойтахти Москвада ўтиши эълон қилинди. Ушбу мусобақа 16-18 апрель кунларига белгиланди, аммо қайта ташкил этилган тадбир ҳам тўхтатилди. Кейинроқ Токио-2020 кейинги йилга кўчирилди. 

"2021 йилги Олимпиада олдидан энг муҳим воқеа бу Европа саралаш турнири. Таэквондо Европа учун бу барча аъзоларнинг Олимпиадага квоталар олиш учун ўзларининг жамоаларини ушбу муҳим тадбирга юборишлари энг муҳими. Ҳозирда COVID-19 ҳолати туфайли ушбу тадбирни қисқа вақт ичида ташкил этишнинг имкони йўқ. Янгиликлар пайдо бўлиши биланоқ Европа таэквондо федерацияси бу ҳақда ўзининг ижтимоий саҳифалари ва расмий веб-сайтида хабар беради", - дейилади WТE баёнотида.

Бутунжаҳон таэквондо президенти Чунгвон Чой май ойида Европа ва Осиё саралаш босқичи 2020 йилда бўлиб ўтишига умид қилишини айтган эди.

Осиё қитъаси саралаш баҳслари аввал бошида Хитойнинг Уси шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Иордания пойтахти Амманга кўчирилганди. Африка, Океания ва Америка қитъалари учун саралаш баҳслари бўлиб ўтган. 

"Осиё ва Европадаги спортчиларимизга, Сиз бу йил саралашда қатнашиш имкониятига эга бўласиз деган умиддамиз", - деди Чой Бутунжаҳон таэквондонинг 47 йиллиги муносабати билан йўллаган хабарида.

Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг