UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0

23 янв 18:39
Янгиликлар

Формула-1

“F-4 UAE Championship”да ўзбекистонлик пилот ўз натижасини яхшиламоқда + ФОТО

Хабар берганимиздек, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида автоспортнинг Формула 4 йўналиши бўйича “F-4 UAE Championship” турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада илк маротаба ҳамюртимиз, Ўзбекистон Миллий автомобил клуби (ЎзМАК) аъзоси Исмоил Аҳмадхўжаев ҳам иштирок этяпти ва аҳамиятлиси, ҳозирча дебютант пилотимизнинг натижалари чакки бўлмаяпти. Таъкидлаш керак, мазкур мусобақа бир нечта босқичда ўтказилади.

Мусобақанинг илк босқичида ҳамюртимиз марра чизиғини 23-ўринда кесиб ўтди. Бир қатор пойгачилар маррага етиб келишолмагани ва Исмоил Аҳмадхўжаев учун бу илк мусобақа бўлганлигини инобатга олсак, натижа ёмон эмаслиги ойдинлашади. Боз устига, дебют мусобақасида ҳар қандай спортчида кучли ҳаяжон бўлади ва спортчи энг аввало рақиб билан эмас, ўзидаги ҳаяжон билан курашиши, ҳаяжонини енгиб ўтиши талаб қилинади.

Мусобақанинг иккинчи ва учинчи босқичларида ҳамюртимиз ўз натижасини сезиларли даражада яхшилаб, маррага 19-ўринда етиб келди. Ўз натижасини бирйўла 4та поғонага ошириш дебютант пилот учун чакки кўрсаткич эмас.

Бугун “F-4 UAE Championship” халқаро турнирининг тўртинчи босқичи ўтказилмоқда ва шу билан биринчи раунд ўз якунига етади. “F-4 UAE Championship”пойгаси Абу-Дабидаги “Яс Марина Cирcуит” трассасида бўлиб ўтмоқда. Ушбу трассада Формула-1 пойгалари ҳам ўтказилишини автопойга ихлосмандлари яхши билишади.

Энг юқори хавфсизлик стандартларига риоя қилинган ҳолда ҳамда харажатларни меъёр даражасида ушлаб туриш орқали ташкил этилаётган “F-4 UAE Championship” мусобақаси ёш пойгачиларга халқаро миқёсда тан олинган трассаларда ўз маҳоратларини ошириш ва формула тоифаларида ўз фаолиятини бошлаш учун етарли вақт давомида машқ қилиш учун идеал платформадир.

Умид қиламизки, ушбу мусобақа ҳамюртимиз учун келажакда Формула-4 нинг Италия ёки Британиядаги босқичлари, қолаверса Формула-3, Формула-2 ва ниҳоят Формула-1 пойгалари учун трамплин вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг