UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0

27 дек 07:27
Янгиликлар

Дзюдо

Фарғона вилояти дзюдосига янги раҳбар сайланди

Теглар :  ДзюдоМактаб
Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Фарғона вилояти бўлими фаолияти тахлил қилинди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Шоатхам Исроилов бошчилигида ўтган йиғилишда вилоят дзюдо федерациясининг фаолияти, мамлакат миқёсида кўрсатаётган натижалари танқид остига олинди. Шунингдек, селекция ишларининг тўғри йўлга қўйилмагани ҳам алоҳида урғуланди. 

Фарғона водийсининг ҳар соҳада, айниқса спорт йўналишида истеъдодларга бой эканлигини инобатга олсак, вилоят дзюдочиларига ҳозирги натижа умуман ярашмайди. 

Йиғилиш якунида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Фарғона вилояти бўлимига янги раҳбар сайланди. Йиғилиш қатнашчилари бир овоздан Низом Иралиев номзодини маъқуллашди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти спортчилик фаолияти давомида дзюдо билан профессионал тарзда шуғулланган Низом Иралиевга катта ишонч билдирди. 

Ўйлаймизки, қисқа фурсатда вилоятда дзюдога бўлган қараш ўзгаради ва табиийки натижалар ҳам.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг